Тошкент вилоятида Damas 6 ёшли болани уриб кетди (видео)
3-саҳифа
−
08 Август
10184Тошкент вилоятида Damas русумли машина ҳайдовчиси 6 ёшли болани уриб кетди. Бу ҳақда вилоят ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, воқеа жорий йилнинг 27 июль куни соат тахминан 13:10 ларда Бўстонлиқ тумани ҳудудидан ўтган 4Р10 “Чорбоғ сув омбори ҳалқа йўли” автомобиль йўлининг 14-километрида содир бўлган. Янгийўл туманида истиқомат қилувчи 25 ёшли З.М. Damas русумли транспорт воситасида ҳаракатланиб кетаётган вақтида йўлнинг чап томонидан ўнг томонига югуриб ўтаётган Чиноз туманида истиқомат қилувчи 6 ёшли пиёдани уриб юборган.
“Ушбу йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида пиёда турли хил тан жароҳатлари олиб туман марказий шифохонасига ётқизилган. Ҳозирда Бўстонлиқ тумани Ички ишлар бошқармаси томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳри Юнусобод туманида Tracker машинаси тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойидан йўлни кесиб ўтаётган фуқарони уриб кетганди.
LiveБарчаси