Тошкент вилоятида бир неча шахс икки йигитни калтаклади

3-саҳифа

image
0:00
0:00
download

Ижтимоий тармоқларда бир неча номаълум шахс икки кишини уриб тан жароҳати етказгани акс этган видеолар тарқалди. Ҳолат юзасидан Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби маълумот берди.

Қайд этилишича, ушбу ҳолат жорий йилнинг 22 январь куни Тошкент вилояти Қибрай туманида содир бўлган.

Олиб борилган тезкор тадбирлар давомида ушбу жиноятни 2000 йилда туғилган М.А. ҳамда Х.З.лар содир этгани аниқланиб, Тошкент вилоятининг Қибрай тумани ҳудудида навбатдаги безориликни амалга ошириш мақсадида воқеа жойига келган вақтида ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатларга асосан Қибрай тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда жиноят ишига алоқадор бўлган гуруҳ аъзолари ҳамда уларни бошқа жиноий ҳолатларини аниқлашга қаратилган тезкор суриштирув тадбирлари ҳамда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент вилояти муштлашув

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг