Тошкент вилоятида аёл шаръий никоҳдаги эрини ўлдириб қўйди

3-саҳифа

image

Тошкент вилоятининг Оҳангарон шаҳрида аёл шаръий никоҳдаги турмуш ўртоғини ўлдириб қўйди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ’га Бош прокуратура Матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди.

Воқеа бугун, 12 октябрь куни тунда соат 01:30 да юз берган. Оҳангарон шаҳри, Оҳунбобоев маҳалласида яшовчи фуқаро 1994 йилда туғилган З.К. (аёл) хонадонида шаръий никоҳдаги турмуш ўртоғи 1989 йилда туғилган А.Шарипов (эркак) билан спиртли ичимлик истеъмол қилиб, келишмовчилик сабабли ўзаро жанжаллашиб қолган. Шу пайт у ошхона пичоғи билан эрининг кўкрак соҳасига бир маротаба уриб, қасддан ўлдирган.

12 октябрь куни шаҳар прокуратураси томонидан З.К.га нисбатан Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, у Жиноят-процессуал кодексининг 221-моддаси тартибида ушланган.


Мақола муаллифи

Теглар

қотиллик Оҳангарон

Баҳолаганлар

668

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг