Тошкент вилоятида 18 ёш қиз ўзини осиб қўйди
3-саҳифа
−
07 Февраль 2023
19370Telegram’даги “Сукут сақлама” лойиҳаси Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳрида 18 ёш қиз ўз ҳовлисининг молхонасида ўзини осиб қўйгани ҳақида хабар жойланди.
Хабарга кўра, воқеа 28 январь куни содир бўлган ва қизни Ангрен шаҳрининг Миллий гвардиясида хизмат қилаётган йигит агар қиз учрашувга келмаса, фотосуратларни тарқатиб юбориш билан қўрқитиб, шантаж қилган.
“Наҳотки бу йигитга ҳеч қандай чора кўрилмаса? Яна қанча қизларнинг умрига зомин бўлади? Бундай инсонларнинг қилмишларини (агар инсон дейишга лойиқ бўлса) очиқ суд тартибида кўрилиши, қандай ота-она тарбия берганини ҳамма кўришини истайман!
Қиз оғир вазмин характерли эди. Бечора қаттиқ қўрқиб кетиб энг охирги чора деб ўлимни танлаган. Йигит ишлашини инобатга олсак, демак, у қиздан анча катта. Бечора қизгина менталитетимиздаги “одамлар нима дейди” каби гап-сўзлардан қўрққан! Натижада бир оиланинг гулдек қизи энди йўқ!” дейилган хабарда.
Мазкур ҳолат юзасидан Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов муносабат билдириб, ҳақиқатдан ҳам 2023 йил 28 январь куни соат тахминан 18:30 ларда Ангрен шаҳар, “Беруний” МФЙ Беруний кўчаси, 58-уйда яшаган 2004 йилда туғилган қиз Р.Н. яшаш уйининг молхона тўсинига ўзини осиб, жонига қасд қилганини маълум қилди.
“Мазкур ҳолат юзасидан марҳуманинг яқинлари ва бошқа тегишли шахслардан тушунтириш хатлари олиниб, судга оид тиббиёт экспертиза тайинланган.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан Ангрен шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда”, дейилади Бош прокуратура хабарида.
Эслатиб ўтамиз, Янги йил байрами арафасида Бухорода икки аёл ўзини осиб қўйган эди.
LiveБарчаси