Бухорода икки аёл ўзини осиб қўйди

3-саҳифа

image

Бухоро вилояти Пешку туманида икки қиз ўзини осиб, жонига қасд қилди. Бу ҳақда Бош Прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов QALAMPIR.UZ’га маълум қилди.

Маълум қилинишича, жорий йил 1 январь куни соат 07:40 ларда Пешку тумани “Ҳуррам” МФЙ, “Кате” қишлоғида яшовчи 1998 йилда туғилган аёл яшаётган уйида ўзини осиши оқибатида вафот этган.

Ҳолат юзасидан С.Р.нинг яқин қариндошларидан тушунтиришлар олинганида, муқаддам бирон-маротоба ўз жонига суииқасд қилмаганлигини, унинг ўз жонига қасд қилганлиги ҳолати юзасидан бирон-бир шахсга даъво эътирозлари йўқлигини баён қилган. С.Р. нима сабабдан ўзини осганлиги маълум эмас.

Шунингдек, айни шу Бухоро вилояти Пешку туманида яна бир аёл янги йил арафасида ўзини осиб қўйган. 2022 йил 30 декабрь куни соат 15:18 ларда “Пешку” МФЙ, “Пешку” қишлоғида яшовчи 2001 йилда туғилган Д.М. ҳам яшаётган уйида ўзини осиши натижасида вафот этган.

Ҳолат юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилганда, муқаддам бирон маротоба ўз жонига суииқасд қилмаганлиги аниқланган. Унинг яқин қариндошлари ўз жонига қасд қилганлиги ҳолати юзасидан бирон-бир шахсга даъво эътирозлари йўқлигини баён қилдган. Нима сабабдан осганлиги ҳозирча номаълум.

Мазкур ҳолатлар юзасидан С.Р. ва Д.М.нинг ўлими сабабини аниқлаш мақсадида судга оид тиббиёт экспертизаси тайинланиб, Пешку тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

1

Рейтинг

2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг