Тошкент вилоятида 18 яшар йигит ЙТҲда ҳалок бўлди (видео)

3-саҳифа 10654
image

Ижтимоий тармоқда тарқалган, Юқоричирчиқ туманида содир бўлган ЙТҲ  видеоси тарқалди. Унда катта тезликда ҳаракатланаётган “Жигули” йўл четидаги дарахт ва бетон тўсиққа бориб урилганини кўриш мумкин. ИИВ ЙҲХББ мазкур ЙТҲ бўйича маълумот берди.

Ҳалокат жорий йилнинг 1 сентябрь куни соат 14:00 ларда, Тошкент вилояти, Юқоричирчиқ тумани ҳудудидан ўтган 4P-15 “Қизилтоғ-Янгибозор” автомобиль йўлининг 67-километрида юз берган. Ҳайдовчи, 2003 йилда туғилган М.М. (ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлмаган) “Ваз-2107” русумли автомобилда “Янгибозор-Паркент” йўналишида ҳаракатланаётиб рул бошқарувини йўқотган ва йўлдан чиқиб кетиб, чап томонда бўлган бетон деворга урилган.

Натижада, ҳайдовчи М.М. оғир тан жароҳатлари олиб шифохонада вафот этган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Юқоричирчиқ тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 207
Рейтинг: 3.1
t
×