Тошкент вилоятида 16 ёшли қиз ўзи ўғирланган Spark'да ЙТҲга учради

Жамият

image

Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳрида 16 ёшли қиз ўғирланган Spark'да ЙТҲга учради. Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, жорий йилнинг 15 июль куни соат тахминан 23:30 ларда Б.О. исмли фуқро Spark русумли автомашинасини Чирчиқ шаҳрида яшайдиган танишининг уйи олдида қолдирган. Эртаси куни соат 05:00 ларда чиқиб қараганда эса мазкур машина жойида бўлмаган. 

Ички ишлар органи ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-тергов ишлари натижасида мазкур жиноятни Юқоричирчиқ туманида яшовчи 16 ёшли вояга етмаган М.Д. (қиз) амалга оширгани ва ушбу автомашинада Чирчиқ шаҳар “Октябрь” қўрғони томондан ҳаракатланиб кетаётган вақтида светофорда тўхтаб турган 44 ёшли Т.М.нинг бошқарувида бўлган Cоbalt русумли машинанинг орқа томонидан уриб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этгани аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Чирчиқ шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан М.Д.га нисбатан Жиноят кодекснинг 267-моддаси (транспорт воситасини олиб қочиш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, процессуал тартибда ушланган.

Шунингдек, гумондор сўроқ қилинганида у шунчаки дўконга бориб келмоқчи бўлганини маълум қилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Маълумот учун, Жиноят кодексининг тегишли нормаларига кўра, шу каби жиноятни содир этган шахс 5 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиниши мумкин.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ Тошкент вилояти Чирчиқ ўғирланган Spark

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг