Тошкент вилояти ХТБга янги раҳбар тайинланди
Жамият
−
29 Март 2021 7867 1 дақиқа
Азамат Жамолович Камолов Тошкент вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Бунга қадар Азамат Камалов турли масъул лавозимларда, жумладан Тошкент вилояти ҳокимлигида Ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий маърифий ишлар бўйича котибияти мудири ҳамда ташкилий-назорат гуруҳи раҳбари лавозимларида меҳнат фаолиятини олиб борган.
Тошкент вилояти халқ таълими бошқармасининг аввалги бошлиғи Сирожиддин Қодиров Халқ таълими вазирлигига бўлим бошлиғи лавозимига тайинланди.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь