Тошкент вилояти ИИББга янги раҳбар тайинланди

Жамият

image

Бугун, 29 июль куни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг тегишли буйруғига асосан полковник Абдувосит Абдулҳаевич Абдураззоқов Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Мазкур тайинловга қадар Абдувосит Абдураззоқов Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари, Тергов бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.

Маълумот учун, Абдувосит Абдураззоқов 1981 йил 19 июлда Тошкент шаҳрида туғилган. У 2002 йил ИИВ Академиясини тамомлаган. Сўнгра ички ишлар соҳасининг турли лавозимларида фаолият юритиб келган.

2020-2021 йиллар Сергели туман Ички ишлар органлари ФМБ бошлиғи  лавозимида ишлаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ички ишлар вазирининг тегишли буйруғи асосида собиқ Тошкент вилояти ИИББ бошлиғи Тоҳир Тўлқинович Арипов Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи этиб тайинлангани ҳақида хабар берилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

ИИББ Самарқанд Абдувосит Абдулҳаевич Абдураззоқов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг