Тошкент вилояти ИИББ раҳбари Самарқандга ишга ўтди

Жамият

image

Бугун, 29 июль куни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг тегишли буйруғи асосида Тоҳир Тўлқинович Арипов Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ҳокимлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, Тошкент вилояти ҳокимлигида Зойир Мирзаев раислигида фаоллар, шаҳар ва туманлар ҳокимлари иштирокида мажлис ўтказилган. Тадбирда Ўзбекистон Ички ишлар вазирининг лавозим ўзгаришларига доир буйруғи ўқиб эшиттирилган.

Вилоятнинг собиқ ИИБ бошлиғи Тоҳир Тўлқинович Арипов ҳудудда жамоат хафвсизлигини таъминлаш, тинчлик ва осойишталикни мустаҳкамлаш борасидаги самарали фаолияти учун Тошкент вилояти ҳокимлигининг "Фахрий ёрлиғи" билан тақдирланган.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири Азиз Тошпўлатов ҳамиштирок этган.

Маълумот учун, Тоҳир Арипов 2018 йилнинг 15 октябридан бери Тошкент вилояти ИИББ бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

У бунга қадар 2017 йилнинг июлидан 2018 йил майигача ИИВ Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бош бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарган. Шунингдек, қисқа муддат Ички ишлар вазирининг ўринбосари ҳам бўлган.

Эслатиб ўтамиз, 2022 йилда Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармони билан Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи Тоҳир Тўлқинович Ариповга генерал-майор махсус унвони берилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

ИИББ Зойир Мирзаев Самарқанд Тоҳир Тўлқинович Арипов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг