Тошкент вилояти ички ишлар органларида янги тайинловлар амалга оширилди
Жамият
−
01 Декабрь 2020
8747Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг буйруғи билан Тошкент вилояти ички ишлар органларида лавозим тайинловлари амалга оширилди.
Подполковник Ҳамид Раҳимжонович Зокиров – Тошкент вилояти ИИББ Молия ва моддий-техника таъминоти бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар, Ҳамид Зокиров Тошкент вилояти ИИББ Молия ва моддий – техника таъминоти бошқармаси бошлиғининг ўринбосари-моддий-техника ва хўжалик хизмати бошлиғи лавозимида фаолият юритган.
Подполковник Соҳибжон Зикриллаевич Норов – Тошкент вилояти ИИББ Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар, Соҳибжон Норов Тошкент вилояти ИИББ Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бошқармасида масъул лавозимда фаолият юритган.
Подполковник Толибжон Ғофурович Азимов – Тошкент вилояти ИИББ Молия ва моддий-техника таъминоти бошқармаси бошлиғининг ўринбосари –моддий-техника ва хўжалик хизмати бошлиғи лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар, Толибжон Азимов ИИВ тизимида масъул лавозимда фаолият юритган.
Майор Ботир Исмоилович Қаюмов – Қуйи Чирчиқ тумани ИИБ бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар, Ботир Қаюмов Оҳангарон тумани ИИБ Жиноят қидирув бўлинмаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.
Подполковник Валижон Анарқулович Худайқулов – Оққўрғон тумани ИИБ бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар, Валижон Худайқулов Оққўрғон тумани ИИБ Жиноят қидирув бўлинмаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.
Подполковник Нарзулла Бекмурзаевич Султонов – Бекобод тумани ИИБ бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар, Нарзулла Султонов Бекобод тумани ИИБ Жиноят қидирув бўлинмаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.