Тошкент вилояти бош инфекционисти ҳибсга олинган – BBC
3-саҳифа
−
10 сентябр 2020 21466 1 дақиқа
Чирчиқ шаҳрида жойлашган Тошкент вилояти юқумли касалликлар шифохонаси бош шифокори, Тошкент вилояти бош инфекционисти Гулжаҳон Йўлдошева жорий йилнинг 8 сентябрь куни ҳибсга олинган. Бу ҳақида BBC O’zbek хизмати хабар берди.
Шифокорнинг ҳисбга олиниши бўйича ҳозирча расмий маълумот берилмади. Тарқалган хабарларга кўра, тез орада Бош прокуратура расмий ахборот беради.
Шуни алоҳида қайд этиш керакки, Гулжаҳон Йўлдошева коронавирус авжига чиққан вақтида раҳбарлигидаги шифохонага беморларни даволаш учун етарли асбоб-ускуна ва тиббий воситалар ажратилмаётганини айтганди. Кейинроқ унинг айтганларига раддия берилганди.
Live
БарчасиСариосиёда террористик гуруҳ ушланди
08 август
Хитойдаги фестивалда 16 киши куйиб қолди
08 август