Тошкент вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди
Жамият
−
19 феврал 2021 8688 1 дақиқа
Тошкент вилояти ҳокимига шаҳарлар инфратузилмасини ривожлантириш, ободонлаштириш ва коммунал хўжалик масалалари бўйича янги ўринбосар тайинланди.
Вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабарига кўра, Барҳаёт Бахтиёржонович Мелиев Тошкент вилояти ҳокимининг ўринбосари этиб тайинланди.
Барҳаёт Мелиев 1987 йилда Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида туғилган. Маълумоти – олий. 2010 йилда Тошкент молия институтини тамомлаган.
Лавозимга тайинлангунга қадар Тошкент шаҳар ҳокимлиги Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бош бошқармаси бошлиғи биринчи ўринбосари лавозимида меҳнат қилаётган эди.
Live
Барчаси
Россия омборларидан бирида ёнғин чиқди
22 август
Чиноздаги “дом”лардан бирида ёнғин чиқди
22 август