Тошкент ва Сурхондарёдаги 6 та туман солиқ инспекциясига янги раҳбарлар тайинланди

Жамият

image

Тошкент шаҳар ва Сурхондарё вилоятидаги 6 та туман солиқ инспекциясига янги бошлиқлар тайинланди. Бу ҳақда Солиқ қўмитаси маълум қилди.

Тошкент шаҳар

Рустам Ашурматов Маҳмуджонович Яшнобод тумани солиқ инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди. У 1978 йил Тошкент вилоятида туғилган. Бунга қадар Шайхонтоҳур тумани ҳокимиятида бўлими бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.

Сурхондарё вилояти

Рашид Жўраев Рустамович Ангор тумани солиқ инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди. У 1990 йил Сурхондарё вилоятида туғилган. Бунга қадар Шеробод тумани солиқ инспекциясида шўба бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.

Бобур Ҳайдаров Қудратқулович Денов тумани солиқ инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди. У 1988 йил Сурхондарё вилоятида туғилган. Бунга қадар Денов тумани солиқ инспекцияси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.

Шуҳрат Жумаев Аллабердиевич Бандихон тумани солиқ инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди. У 1976 йил Сурхондарё вилоятида туғилган. Бунга қадар Шеробод тумани солиқ инспекцияси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди. 

Тоҳиржон Сарманов Мамаражабович Бойсун тумани солиқ инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди. У 1991 йил Сурхондарё вилоятида туғилган. Бунга қадар Бандихон тумани солиқ инспекцияси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.

Баҳриддин Акрамов Баракаевич Шеробод тумани солиқ инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди. У 1968 йил Сурхондарё вилоятида туғилган. Бунга қадар Бойсун тумани солиқ инспекцияси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Солиқ қўмитаси раисининг буйруғи билан Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Самарқанд ва Хоразм вилоятларидаги 9 та туман (шаҳар) солиқ инспекцияларига янги бошлиқлар тайинланганди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Солиқ қўмитаси солиқ инспекцияси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг