9 та солиқ инспекциясига янги раҳбарлар тайинланди

Жамият

image

Солиқ қўмитаси раисининг буйруғи билан Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Самарқанд ва Хоразм вилоятларидаги 9 та туман (шаҳар) солиқ инспекцияларига янги бошлиқлар тайинланди. Бу ҳақда қўмита сайтида маълум қилинди. 

Қорақалпоғистон Республикаси

Қосим Туримбетов Парахатович Қўнғирот тумани солиқ инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди. У 1984 йил Чимбой туманида туғилган. Бунга қадар Хўжайли тумани солиқ инспекцияси бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.

Бухоро вилояти

Шоҳрух Ҳасанов Шуҳратович Қоракўл тумани солиқ инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди. У 1987 йил Бухоро вилоятида туғилган. Бунга қадар у Бухоро вилояти солиқ бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.

Яшинжон Каримов Абдурашидович  Қоровулбозор тумани солиқ инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди. У 1985 йил Бухоро вилоятида туғилган. Бунга қадар у Когон тумани солиқ инспекцияси бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.

Анвар Ғафуров Аҳрорович Бухоро шаҳар солиқ инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди. У 1984 йил Бухоро вилоятида туғилган. Бунга қадар у Қоровулбозор туман солиқ инспекцияси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди. 

Самарқанд вилояти

Ўткир Байзақов Сайдуллаевич Пайариқ тумани солиқ инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди. У 1971 йил Самарқанд вилоятида туғилган. Бунга қадар у Иштихон туман солиқ инспекцияси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.

Зафар Жозилов Абдуғофурович Иштихон тумани солиқ инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди. У 1982 йил Самарқанд вилоятида туғилган. Бунга қадар у Қўшработ тумани солиқ инспекцияси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.

Юсуф Пардаев Абдисаломович Қўшработ тумани солиқ инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди.  У 1990 йил Самарқанд вилоятида туғилган. Бунга қадар у Самарқанд вилояти солиқ бошқармасида давлат солиқ бош инспектори лавозимида ишлаб келаётган эди.

Мадаминбек Эркинов Улуғбек ўғли Нуробод тумани солиқ инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди. У 1994 йил Самарқанд вилоятида туғилган. Бунга қадар у Паст Дарғом тумани солиқ инспекциясида давлат солиқ бош инспектори лавозимида ишлаб келаётган эди.

Сардор Абдуллаев Аминбаевич Урганч шаҳар солиқ инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди. У 1980 йил Хоразм вилоятида туғилган. Бунга қадар у Қўшкўпир тумани солиқ инспекцияси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Солиқ қўмитаси солиқ инспекциялари

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг