Тошкент ва Сурхондарёда аҳоли орасида коронавирус аниқланди
Жамият
−
23 Июнь 2020
13995Бугун, 23 июнь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 39 нафарга ошиб, 6500 нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.
Янги касалланиш ҳолатларининг 15 нафари Карантин марказидаги фуқаролар (барчаси хориждан келган) орасида, 13 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 12 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 1 нафари аҳоли орасида), 11 нафари Сурхондарё вилоятида (шундан 9 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 2 нафари аҳоли орасида) аниқланган.
Айни пайтда Ўзбекистонда 4450 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (68 фоиз) соғайган.
Ҳозирда мамлакатда 2031 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 15 нафари оғир, 4 нафари ўта оғир аҳволда.
LiveБарчаси