Тошкент ва Ромитан туманларида 2,7 млрдлик газ ўғирлангани аниқланди

Жамият

image

Тошкент ва Ромитан туманларида табиий газ тармоғига ноқонуний уланиш ҳолатлари фош этилди. Бу ҳақда Бош прокуратура Матбуот хизмати QALAMPIR.UZ`га маълум қилди.

Тошкент туманда “М.Г.” МЧЖ раҳбари М.М. жамиятга қарашли иссиқхонанинг табиий газ қувури 2020 йилнинг октябрь ойида газ таъминоти корхонаси ходимлари томонидан тузилган далолатномага асосан тамғаланган бўлсада, тамғани бузиб, ўзбошимчалик билан газ қувурига ноқонуний уланиб олгани аниқланган. Табиий газдан ноқонуний фойдаланиш натижасида газ таъминоти корхонасига 1 млрд сўм зарар етказган.

Худди шундай ҳолат Ромитан туманида ҳам кузатилган. Прокуратура, ИИБ ва “Ҳудудгазтаъминот” АЖ ходимлари томонидан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Н.М. “М.” фермер хўжалигига қарашли дала шийпонида оҳак ишлаб чиқарувчи яширин цех ташкил қилиб, юқори босимли газ тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб, оҳак ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланиб келганлиги аниқланган. Натижада “Ҳудудгазтаъминот” АЖ манфаатларига 1,7 млрд сўм зарар етказганлиги аниқланган.

Ҳисоб китобларга кўра, ноқонуний равишда фойдаланилган табиий газ куз- қиш мавсумида ҳудуддаги 110 тадан 200 тагача хонадонни узлуксиз газ билан таъминлашга етиши маълум бўлган.    

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 1852-моддаси билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

газ

Баҳолаганлар

254

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made