Тошкент ва Туркистон ўртасида тезюрар поезд қатнови йўлга қўйилади

Жамият 6134
image

Ўзбекистоннинг Тошкент ва Қозоғистоннинг Туркистон шаҳарлари ўртасида тезюрар поезд қатнови йўлга қўйилади. Бу ҳақда Қозоғистон бош вазири Аскар Мамин мамлакат Ҳукумати йиғилишида маълум қилди, дея хабар бермоқда “Казинформ”.

“Сайёҳлар оқимининг ўсиши учун Туркистон — Чимкент — Тошкент йўналишидаги тезюрар темир йўллари магистрали қурилиши бошланади. Бу туризм соҳасида 22 мингта янги иш ўринини яратиш имкониятини беради ҳамда иқтисодиётнинг турли тармоқларида жами 100 минг та иш ўрни очилади”, деди Қозоғистон бош вазири.

Бош вазирга кўра, бу лойиҳа ички туристик оқим 2 фоизга ошиб, 4,5 млн кишига етади. Туризмнинг ЯИМдаги улуши 5,2 фоизгача етади.

Бундан ташқари, турли ҳудудларда хусусий сектор билан ҳамкорликда туризм инфратузилма объектлари барпо этилади. Шу йилнинг ўзида 1,1 трлн тенгелик лойиҳалар амалга оширила бошлайди.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 304
Рейтинг: 3
t
×