“Тошкент-Урганч” йўналишидаги автобус ҳайдовчисига чора кўрилади – Транспорт вазирлиги
Жамият
−
24 Август 2019
7743Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги кеча, 23 август куни ижтимоий тармоқларда тарқалга суратга изоҳ берди.
Суратда “Тошкент” автовокзалидан соат 14:50 да ҳаракатланишни бошлаган “Тошкент-Урганч” йўналишидаги “Uzautotrans Service” МЧЖга тегишли давлат рақами 01 305 СGA бўлган автобус автобус ҳайдовчиси барча ўриндиқларга чипта сотилган ва йўловчилар билан тўла бўлишига қарамасдан, корхона ички-тартиб қоидаларини ва ташувлар бўйича хавфсизлик қоидаларини қўпол равишда бузиб, йўл-йўлакай автобус салонига қўшимча йўловчиларни олгани акс этган.
Чиптасиз йўловчилар эса автобуснинг ўриндиқлар оралиғидаги йўлакка ўтириб олгани акс эттирилган. Бу эса ўз навбатида бошқа йўловчиларга ноқулайликлар келтириб чиқариб, уларнинг ҳақли эътирозига сабаб бўлган. Автобус салонида бўлган йўловчилардан бири мазкур вазият юзасидан “Тошкент” автовокзалининг ишонч рақамига қўнғироқ қилиб, ариза қолдирган.
Транспорт вазирлиги мазкур ҳолат юзасидан келиб тушган аризани зудлик билан “Uzautotras Service” МЧЖ раҳбарияти билан муҳокама қилиб, ташувлар бўйича хавфсизлик қоидаларини қўпол равишда бузган ҳайдовчи ва мутасадди ходимларга тегишла чоралар кўриш масаласини кўриб чиқмоқда.
“Транспорт вазирлиги ўз навбатида бу каби қоидабузарликларни вақтида бартараф этишга қўшган ҳиссаси учун йўловчиларга минатдорчилик билдиради. Бугунги кунда Транспорт вазирлиги томонидан замон талабларига мос, сифатли автотранспорт хизматлари кўрсатиш мақсадида тизимли ишларни амалга ошириб келмоқда. Бироқ, афсуски ҳайдовчилар орасида ўзига билдирилган ишонч ва масъулиятни суистеъмол қилиб, юқоридаги каби қоидабузарликларни содир этиш билан боғлиқ ҳолатлар ҳамон учраб турибди”, дейилади хабарда.
Транспорт вазирлиги ҳурматли йўловчилардан ўз сафарлари давомида автобус ҳайдовчиларининг бу каби хатти-ҳаракатларига гувоҳ бўлган тақдирда вазирликнинг (71) 202 22 55 ёки 1167 қисқа рақамли ишонч телефонларига мурожаат этишларини сўрайди.
Шунингдек, “Тошкент” автовокзалининг (71) 207 87 00 ҳамда “Uzautotrans Service” МЧЖнинг (71) 207 87 02 рақамларига қўнғироқ қилиб ариза қолдиришингиз мумкин.
LiveБарчаси