Тошкент туманида бир-бирига туташ хонадонлар ёниб кетди
3-саҳифа
−
30 Май 2023
4595Тошкент вилояти Тошкент туманида бир-бирига туташ қурилган хонадонларда ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.
Бугун, 30 май куни соат 13:59 да Тошкент тумани “Абдураҳмонов” маҳалласида жойлашган бир-бирига туташ қурилган хонадонларда ёнғин содир бўлгани тўғрисида туман ФВБга хабар келиб тушган.
Шунга кўра, 9 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 14:24 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 15:15 да ўчирилган.
Ёнғин оқибатида 3 та хонадоннинг тахминан 450 кв метр майдонда том ва ички жиҳозлари ёниб зарарланган.
Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ. Ҳозирда ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
LiveБарчаси
07 Ноябрь 2023
07 Ноябрь 2023
07 Ноябрь 2023
07 Ноябрь 2023