Тошкент телеминорасини чақмоқ ургани рад этилди

Жамият

image
0:00
0:00
download

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Тошкент телеминорасини чақмоқ ургани ва телеминоранинг байроғи ёниши акс этган видео тарқалгани ҳақида хабар берган эдик. ФВВ ҳолатга изоҳ бериб, телеминорани яшин ургани, аммо унга зарар етмаганини билдирди.

“Радиоалоқа, радиоэшиттириш ва телевидение маркази” ДУК ҳам телеминорани чақмоқ ургани ҳақидаги хабарлар бўйича расмий маълумот берди.

Унга кўра, Тошкент шаҳридаги кузатилган ноқулай об-ҳаво шароити вақтида Тошкент телеминорасига тўғридан-тўғри чақмоқ уриш ҳодисаси содир бўлмаган.

“Видео олинган ракурсдан чақмоқ урганлиги қайд этилган бўлсада, аслида чақмоқ содир бўлиши телеминорадан маълум бир масофада бўлиб ўтган.

Тошкент телеминорасининг байроғи ёнган видео ҳам ёлғон хабар бўлиб, Телеминора байроғининг паст қисмидаги огоҳлантирувчи қизил чироқлар шуъласи байроққа тушиб ушбу ҳолатни акс эттирган”, дейилади хабарда.

Қайд этилишича, Ўзбекистоннинг ноёб архитектура иншооти бўлмиш Тошкент телеминораси кучли чақмоқ уришига қарши ҳимоя тизими ва ерга уланиш контурлари билан таъминланган бўлиб, чақмоқ уриш хавфидан тўлиқ ҳимояланган. Бугунги кунда Тошкент телеминорасида барча техник қурилмалар барқарор ишламоқда ва аҳолига телерадиодастурлар узлуксиз тарқатиб келинмоқда.
 


Мақола муаллифи

Теглар

телеминора

Баҳолаганлар

221

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг