Тошкент шаҳрида оилалар бузилишининг асосий сабаблари маълум бўлди
Жамият
−
08 Апрель 2019
8978Тошкент шаҳрида 2019 йилнинг январь-февраль ойларида оилавий ажримлар сони 769 тани ташкил қилди. Бу ҳақда “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази ҳамда Тошкент шаҳар Хотин-қизлар қўмитасининг оилавий ажримлар, уларни келиб чиқиш сабаблари муҳокамасига бағишланган йиғилишда таъкидланди.
Қайд этилишича, оилавий ажримлар сони ўтган йилнинг шу даврига солиштирганда 131 тага кўпайган. Бу ҳолатлар таҳлил этилганда, ажримларнинг 48 фоизи оилавий келишмовчиликлар ортидан келиб чиқиши маълум бўлган.
Шунингдек, оилаларнинг бузилиб кетишига эр-хотиннинг узоқ вакт бир оила бўлиб яшамаслиги (16 фоиз), фарзандсизлик (9 фоиз), миграция (7 фоиз), хиёнат (6 фоиз), моддий кийинчилик (3 фоиз), ичкилик ёки гиёҳвандликка берилиш (2 фоиз) ва бошқалар сабаб бўлишини ойдинлашган.
Йиғилишда бу муаммо ва унинг сабабларининг ечими, бартараф этиш йўллари юзасидан Хотин-қизлар қўмитаси қай тартибда, “Оила” марказлари қай тартибда ўз фаолиятини ташкиллаштириши лозим эканлиги тўғрисида келишиб олинган.