Тошкент шаҳрида коронавирусдан соғайганлар 400 нафардан ошди
Жамият
−
02 Май 2020
5896Тошкент шаҳрида 13 нафар бемор коронавирусдан буткул соғайди. Бу ҳақда бугун, 2 май куни Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.
“Вирусология илмий-текшириш институти клиникасидан 8 нафар бемор бутунлай соғайди. Улар Соғлиқни сақлаш вазирлиги масъуллари иштирокида Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт марказига кузатилди“, дейилади хабарда.
Таъкидланишича, соғайганларнинг 2 нафари эркак, 6 нафари аёл бўлиб, 7 нафари Тошкент шаҳридан, 1 нафари Тошкент вилоятидан. Улар коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқот орқали касалликни юқтириб олган. Беморлар орасида энг ёши каттаси 60 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 12 ёшда.
Маълумот учун, Тошкент шаҳрида шу пайтга қадар 393 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда улар 401 нафарга етди. Ҳозирда мамлакат бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар 1263 нафарни ташкил этмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олиш билан боғлиқ илк ҳолат жорий йилнинг 15 март куни қайд этилган эди. Айни вақтда мамлакатда коронавирус юқтирганлар 2094 нафарга етди. Бугунгача беморларнинг 9 нафари вафот этган.
Қадрли юртдошлар, карантин даврида зарурат бўлмаса, кўчага чиқманг. Вақтни оилангиз, фарзандларингиз даврасида ўтказинг. Унутманг, #UydaHayotBor
LiveБарчаси