Тошкент шаҳрида ҳайдовчи 5 ёшли боланинг ўлимига сабабчи бўлди

Жамият

image

Жорий йилнинг 12 апрель куни 20:50 дан 21:00 гача бўлган вақт оралиғида Тошкент шаҳар Шайхонтохур тумани Беруний кўчасидаги авиакасса қаршисида “Матиз” русумли автомобилни бошқариб борган ҳайдовчи 5 ёшли болани уриб юборган. Бу ҳақда ИИББ хабар тарқатди.

Ҳайдовчи жабрланувчига ёрдам кўрсатмасдан, воқеа жойидан қочиб кетган. Ҳодиса натижасида, бола шифохонада жон берди. Дастлабки маълумотларга кўра, бола уйидан рухсатсиз чиқиб, серқатнов йўлни мустақил кесиб ўтмоқчи бўлган.

Тезкор қидирув-сурштирув натижасида, ҳайдовчи дарҳол қўлга олинди. Бу шахс 27 ёшли И.И. эканлиги маълум бўлди. Содир бўлган йўл-транспорт ҳодисасидан сўнг у ўз автомобилини Кўкча масжиди яқинидаги маҳаллада қолдириб, яширинишга уринган вақтда қўлга олинди. 

Воқеа юзасидан ҳозирда тергов олди текшируви олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ

Баҳолаганлар

19

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг