“Тошкент сув таъминоти”га янги директор тайинланди

Жамият

image

“Ўзсувтаъминот” АЖ бошқаруви раисининг бугун, 5 мартдаги буйруғи билан Илҳом Толипов “Тошкент сув таъминоти” МЧЖ директори этиб тайинланди.

Маълумот ўрнида, Илҳом Толипов 1976 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. Маълумоти олий. 2002-2021 йилларда сув таъминоти соҳасида турли лавозимларда ишлаган.

Тайинловга қадар Илҳом Толипов “Тошкент сув таъминоти” директор ўринбосари ва “Чимён-Чорвоқ” МЧЖ директори бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

тайинлов

Баҳолаганлар

146

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг