Тошкент шаҳар ИИББ Учтепадаги воқеага изоҳ берди

Жамият

image

Ижтимоий тармоқларда патруль автобусида ички ишлар ходими ва фуқаро ўртасида юз берган воқеа видеоси тарқалди.

Тошкент шаҳар ИИББ Матбуот хизмати мазкур воқеа бўйича расмий маълумот берди.

Дастлабки маълумотларга кўра, икки фуқаро жамоатчилик тартибини бузгани ва жамоат жойида спиртли ичимлик ичгани учун қўлга олинган. Қўлга олинганлардан бири наманганлик 49 ёшли Улуғбек М. аввал Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 246- (Контрабанда), 273- (Гиёвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш) ва 276-моддалари (Гиёвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзламай қонунга хилоф равишда тайёрлаш, эгаллаш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар) билан бир неча марта судланган.

Маст ҳолда бўлган Улуғбек М. автобус ҳайдовчисини хақорат қилган, огоҳлантиришга эса агрессив жавоб қайтариб, ходимни урган. Шундан сўнг унга жисмоний куч ишлатилган. Улуғбек М.ни Учтепа тумани ИИБ ФМБнинг 7-бўлимига олиб келишган. Бу ерда Улуғбек М.га нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183 (Майда безорилик), 187 (Жамоат жойларида алкоголь маҳсулотини истеъмол қилиш) ва 194-моддалар (Ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик) билан маъмурий баённома тузилган.

Қайд этилишича, ички ишлар ходимларининг куч ишлатишининг қонунийлигига прокуратура органлари баҳо беради.


Мақола муаллифи

Теглар

безорилик Учтепа тумани

Баҳолаганлар

131

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг