Тошкент шаҳар ИИББ ҳайдовчиларга мурожаат йўллади

Жамият

image

Коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссиясининг қарори билан 30 апрелдан эътиборан фуқароларга соат 07:00 дан 10:00 га ҳамда соат 17:00 дан 20:00 га қадар барча турдаги шахсий ва хизмат енгил автотранспорт воситалари (йўловчилар билан бирга), шу жумладан, велосипед ва мототранспортларда махсус рухсатномасиз ҳаракатланишга рухсат берилди.

Комиссия хулосасига асосан, фуқаролар барча турдаги енгил автомашиналарга йўловчилари билан бирга иш жойларига бориш, зарурий дори воситалари ва озиқ-овқат маҳсулотларини харид қилиш учун ҳаракатланишлари мумкин.

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси автомбиль бошқаришга рухсат берилгани муносабати билан ҳайдовчиларга мурожаат билан чиқди.

“Ҳайдовчиларимиздан ҳаракатланишдан олдин транспорт воситаларни тўлиқ ва яхши иш ҳолатида эканлигига ишонч хосил қилишингизни сўраймиз. Автомобилнинг техник ҳолатини текширишда, двигател, тормоз ва фуқабошқарув тизими, ёрдамчи жиҳозлар(тозалагичлар ёруғлик ва овоз сигналлар), шиналар ҳамда давлат рақамларига алоҳида эътибор беришингизни сўраймиз. Ёқилғи ва бошқа суюқликлар ҳолатини текширинг ва сизиб чиқмаётганлигига, огоҳлантириш белгиси борлигига ишонч ҳосил қилинг. 

Ёдингизда бўлсин, техник носозлик бўлган транспорт воситаларидан фойдаланиш йўл ҳаракати қоидалари томонидан тақиқланган. Йўлларда кескин ҳаракатланманг ва қайрилманг, аста қўзғалиб секин тўхтанг, аста-секин тезликни оширинг ҳамда пасайтиринг. Йўл ҳаракати, об-ҳаво ва йўл белгилари талаблари асосида ҳаракатланинг. Йўл ҳаракати қоидаларига тўлиқ риоя қилинг ва ҳаракат вақтида эътиборли бўлинг. 

Ёдингизда тутинг, сиз, сизнинг йўловчиларингиз ҳамда бошқа ҳаракат иштирокчиларининг соғлиғи ва ҳаёти, сизнинг йўллардаги ҳаракат маданиятингизга боғлиқ. Эътиборингизни шунга қаратмоқчимизки, республика махсус комиссияси белгилаган вақтдан ташқари транспорт воситаларида харакатланиш карантин қоидаларини бузишга олиб келади.

Ўзингиз ҳамда яқинларингизни эҳтиёт қилинг ва саломат бўлинг”, дейилади бошқарма мурожаатида.

Эслатиб ўтамиз, такси хизматини кўрсатувчиларга маълум вақтларда ҳам йўловчи ташишга рухсат берилди.


Мақола муаллифи

Теглар

ИИББ карантин

Баҳолаганлар

345

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг