Фирибгарлардан эҳтиёт бўлинг – Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Жамият

image

Ижтимоий тармоқларда ўзини Тошкент шаҳар ҳокимлиги вакиллари сифатида таништириб, тадбиркорларни Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 28 йиллиги ёзуви туширилган байрамона ёрлиқларларни харид қилишга мажбур этаётган кишилар ҳақида маълумотлар тарқалди.

Мазкур хабарлар юзасидан Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати огоҳлантириш билан чиқди.

“Барчангизни бу ишнинг ҳокимликка алоқаси йўқлиги, фирибгарлик эканлиги ҳақида огоҳлантириб, айёрлик йўли билан пул ишлаётган бундай кишилар таъсирига тушиб қолмасликка чақирамиз”, дейилади хабарда.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент ҳокимлик огоҳлантириш

Баҳолаганлар

37

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг