Тошкент шаҳар ҳокимлиги хонанда San Jay'га иш таклиф қилди

Жамият 44499
image
-

Тошкент шаҳар ҳокимлиги хонанда San Jay'нинг (Санжар Жавбердиев) ижтимоий тармоқлар орқали қилган мурожаатига ўз муносабатини билдириб, уни Шайхонтоҳур туман Ободонлаштириш бўлими раҳбари лавозимига ишга таклиф қилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Гап шундаки, хонанда San Jay ижтимоий тармоқлар орқали йўллаган мурожаатида одамлар шаҳарни тоза тутмаётганидан хафа бўлиб, инсонларни тозаликка эътиборли бўлишини сўраган эди.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги хонанданинг мурожаатига муносабат билдириб, у жуда ўринли муаммони кўтарганини таъкидлаган ва унга иш таклиф қилган.

“Хонанда San Jay долзарб масалани кўтарган бўлиб, шаҳримизда чиқиндилар тўпланиб қолмаслиги учун одамларни бефарқ бўлмасликка чақирган, улар томонидан музқаймоқ қоғозлари, сигарета қолдиқлари, турли салқин ичимликлар идишларини хоҳлаган жойларга ташлаб кетаётганлигини таъкидлаган. Бундай салбий ҳолатлар айниқса, ёз пайтида кўпайиб, гўзал пойтахтимизнинг ҳуснига доғ бўлиши табиий ҳол.

Шу билан бирга, шаҳримиз озодалиги учун кўплаб инсонлар меҳнат қилаётганлиги ва уларнинг муносиб меҳнатини таъкидлашимиз ҳам лозим.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги хонанда San Jay'га пойтахтимиз тозалигига муносиб ҳисса қўшмоғи учун уни ўзи истиқомат қилаётган Шайхонтоҳур туман Ободонлаштириш бўлими раҳбари лавозимига ишга таклиф этади”, дейилади ҳокимлик жавобида.

Шаҳар маъмурияти хонанда San Jay'дан ушбу таклифни қабул қилиши учун +998977015111 телефон рақамига мурожаат этишини сўраган.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 2113
Рейтинг: 3
Теглар
t
×