Тошкент шаҳар ҳокимлиги аҳолига огоҳлантириш билан чиқди

Жамият 26618
image

Жорий йилнинг 2-5 август кунлари Тошкентда кучли шамол бўлиши ва ёмғир ёғиши кутилмоқда. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар берди.

“Сиздан эҳтиёткорлик чораларига риоя қилишингизни, дарахтлар ва темирли қурилмалар тагига автомашиналарингизни қўймаслигингизни сўраймиз”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, ноқулай об-ҳаво шароити – кучли шамол, ёғингарчиликлар билан боғлиқ ҳар қандай фавқулодда вазиятларда Тошкент шаҳар ҳокимлигининг тегишли хизматлари билан  (71) 212-69-80, (71) 212-69-82, 1050 ва 1055 рақамларига мурожаат қилиб боғланишингиз мумкин.

“Шунингдек, мурожаатингизни Xalq Nazorati портали ва иловаси орқали юбориш имконияти мавжуд”, дейилади хабарда.

Юлдуз Абдурашидова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 876
Рейтинг: 3.1
Теглар
t
×