Тошкент пропискасини қийинлаштиришга оид қарор муҳокамадан олиб ташланди. Сабаб?

Жамият 3694
image

Аввалроқ, Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига Вазирлар Маҳкмасининг “Давлат божи ставкаларининг 4-бандига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси жойлаштирилгани ҳақида хабар берган эдик. 

Лойиҳада Тошкент шаҳрида доимий пропискага эга бўлмаган шахслар томонидан кўчмас мулк сотиб олинганда ундириладиган давлат божи билан боғлиқ масалалар назарда тутилган эди.

Мазкур қарор лойиҳа ижтимоий тармоқларда катта шов-шувларга сабаб бўлди. Кўплар Ўзбекистонда пойтахт пропискасини олиш янада қийинлаштирилаётгани, Тошкентда вилоятликларга антипатия хавфи юқорилаб бораётганини ёзмоқда. 

Орадан кўп ўтмай, қарор лойиҳа Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталидан олиб ташланди. Бунга Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги расман қуйидагича изоҳ берди:

“Давлат божи ставкаларини комплекс кўриб чиқиш мақсадга мувофиқлигидан келиб чиқиб ҳамда прописка масаласида қонун ҳужжатларини такомиллаштириш масаласи қўшимча ўрганилаётганлиги сабабли лойиҳа жамоатчилик муҳокамасидан олиб ташланди”.

Қарор лойиҳасида Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий рўйхатдан ўтиш имконини берувчи шартларни қатъийлаштириш таклиф этилган.

Унга кўра: 

Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий пропискага эга бўлмаган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари томонидан кўчмас мол-мулк сотиб олинганда – шартнома суммасининг 5 фоизи, аммо энг кам ойлик иш ҳақининг камида 10 баравари миқдорида;

Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий пропискага эга бўлмаган ва Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномасига эга бўлган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар томонидан қиймати энг кам ойлик иш ҳақининг 3300 бараваридан кам бўлмаган миқдорида янги қурилган кўчмас мол-мулк сотиб олинганда – шартнома суммасининг 10 фоизи миқдорида тўлов ундирилиши кўзда тутилаётган эди. 
 

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 56
Рейтинг: 3.0
Будьте в курсе событий!
×
×