“Тошкент—Омск” йўналишида мунтазам автобус қатнай бошлайди

Жамият

image

2018 йилга қадар Ўзбекистондан Россияга борувчи фуқаролар Россиянинг Омск шаҳрига бориш учун ҳаво ёки темир йўллари орқали ёки шахсий автотранспортдан фойдаланишган. Ушбу йўналишга Тўғридан тўғри автобус қатновлари бўлмаган.

Жорий йилнинг 15 февраль кунидан “Тошкент—Омск” йўналишида мунтазам автобус қатновлари амалга оширилади. Бу ҳақида Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Маълумотларга кўра, 2019 йилнинг декабрь ойидан бошлаб Ўзбекистондан Россиянинг Москва, Самара, Петербург, Уфа каби 10 та шаҳрига мунтазам автобус қатнови йўлга қўйилган. Унгача эса Нижний Новгород шаҳрига автобус қатнови жорий қилинган эди. 

Янги очиладиган йўналишда “Ўзавтотранс сервиc” корхонасининг замонавий автобусларида хизмат кўрсатилади. Қатновлар ҳафтанинг сешанба ва шанба кунларига белгиланган. Шаҳарлар ўртасидаги 2200 километр масофани автобуслар 32 соатда босиб ўтади.

“Ушбу йўналиш бўйлаб илк автобус 15 февраль куни соат 18:00 да “Тошкент” автовокзалидан Омск шаҳрининг “Камарова” автовокзали томон ҳаракатланишни бошлайди. Мазкур йўналиш бўйича чипта нархи 450 000 сўм етиб белгиланган”, дейилади хабарда.

“Узавтотранс сервиc” корхонаси томонидан йўловчиларга юқори даражада сервис хизматини кўрсатиш ва ташувлар хавфсизлигини таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилган. Йўналишга чиқишдан олдин автобуслар техник кўрикдан, ҳайдовчилар эса тиббий кўрикдан ўтказилади. Йўловчи ташиш фаолияти суғурта компанияси томонидан суғурталанган. 

Хабарда айтилишича, Тошкентдан қатнайдиган шаҳарлараро автобусларга чиптани онлайн олиш мумкин.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент Омск

Баҳолаганлар

21

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг