Тошкент мундиали очилиш маросими қандай ўтди? (фоторепортаж)
Спорт
−
01 Май 2023
7197Икки ҳафта давомида Тошкент шаҳри мезбонлик қиладиган бокс бўйича катталар ўртасидаги Жаҳон чемпионати очилиш маросими пойтахтдаги “Ҳумо” аренада ўтказилди. Унда иштирок этган QALAMPIR.UZ мухбири маросимнинг муҳим лаҳзалари билан ўртоқлашди.
Дастлаб аренада саҳнавий чиқишлар намойиш этилди, кейин эса бирма-бир мусобақа иштирокчилари маълум қилинди.
Бадиий қисм якунлангач, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов сўзга чиқиб, ўтган йиллар давомида ўзбек спорти, жумладан, ўзбекистонлик боксчиларга эришган салмоқли натижаларни эслаб ўтди. Шунингдек, Бош вазир айни вақтда 2025 йил Тошкентда ўтказиладиган ёшлар ўртасидаги Осиё ўйинларига тайёргарлик жараёнлари жадаллик билан давом этаётганини таъкидлади. Ариповнинг нутқи тугагач, сўз IBA президенти Умар Кремльёвга берилди.
Кремльёв Ўзбекистондаги ташкилотчиликка юқори баҳо бериб, барча мутасаддиларга миннатдорлик билдирди ва мусобақани очиқ деб эълон қилди.
Бироздан сўнг эса турнир ҳаками ва боксчиси мусобақа қасамёдини қабул қилди.
Очилиш маросимининг якуний қисмида мусобақанинг кутилган меҳмони, афсонавий “Bone M” гуруҳи ўзининг машҳур қўшиқларини куйлаб, арена меҳмонларига кўтаринки кайфият улашди.
LiveБарчаси