Тошкент метросининг ер усти бекатларини номлаш овозга қўйилди
Жамият
−
04 Апрель 2023
7949Тошкент шаҳар ҳокимлиги пойтахт аҳолисини метронинг 19 та янги бекатига ном қўйиш учун овоз беришга таклиф қилди. Бу ҳақда ҳокимликнинг Telegram-каналида хабар берилди.
Келтирилишича, 2022 йил 5-11 декабрь кунлари geonom.tashkent.uz сайтида шаҳар метрополитени ер усти линиясининг “Дўстлик-Қўйлиқ” ва “Олмазор-Сергели” йўналишларидаги 19 та бекатига ном бериш бўйича таклифлар йиғилган.
Маълум қилинишича, метро бекатларига ном қўйиш учун овоз бериш жорий йилнинг 4 апрель кунидан 18 апрелига қадар давом этади.
Метро бекатлари номлари бўйича ўтказилган овоз бериш натижалари Транспорт вазирлигига тегишли таклифларни тайёрлаш ва кейинчалик уларни Вазирлар Маҳкамасига қарор қабул қилиш учун тақдим этилади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь