Тошкент метросида поезд тўхтаб қолди

Жамият

image

Ижтимоий тармоқларда Тошкент метрополитенида поезд ярим соатга тўхтаб қолгани ҳақида хабарлар тарқалди. “Тошкент метрополитени” давлат унитар корхонаси ҳолатга изоҳ берди.

Қайд этилишича, бугун, 7 апрель куни соат 9:30 лар атрофида Чилонзор метро линиясининг “Пахтакор” бекатида 15-сонли ҳаракат таркибида машинист томонидан носозлик аниқланган ва хавфсизлик чораларини кўриш мақсадида, йўловчилар вагондан туширилган.

Шунингдек, навбатдаги 18-сонли маршрут ҳам йўловчиларни “Пахтакор” метро бекатида тушириб,15-электропоездни техник кўрикдан ўтказиш учун депога томон ҳаракатланишида кўмаклашган.

Корхона хабарига кўра, соат 9:37 дан бошлаб поездлар ҳаракати доимий жадвал асосида амалга оширилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

поезд метро

Баҳолаганлар

475

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг