Тошкент метросида поезд 1 соатга тўхтаб қолди (видео)
Жамият
−
04 Июнь 2022
9802Бугун, 4 июнь куни Тошкент метрополитенининг “Чилонзор” йўналишида ҳаракатланиб келаётган поезд соат 10:50 лар атрофида электр таъминотидаги қисқа носозлик сабаб “Олмазор” бекатида тўхтаб қолди. Йўловчилар эса бекатдан чиқарилди. Бу ҳақда “Тошкент метрополитени” ДУК хабар берди.
Шу сабаб, “Чилонзор” йўналишининг қолган бекатларида ҳам поездлар ҳаракати белгиланган режа жадвалидан ўзгарган ҳолда бир томонлама ва кичик ҳалқа жадвали асосида ҳаракатланди.
Қайд этилишича, ҳолат юзасидан бир қатор ишлар амалга оширилганидан сўнг соат 11:58 да носозлик бартараф этилиб, поездлар ҳаракати тикланган. Ҳозир ҳаракат доимий жадвал асосида давом этмоқда.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15