Тошкент метросида Face ID орқали тўлов қилиш синовдан ўтказилмоқда (видео)
Технология
−
21 Сентябрь 2023
4376Тошкент метрополитенида Face ID технологияси орқали тўловни амалга ошириш синовдан ўтказилмоқда. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, бу FacePay тизими бўлиб, у йўловчиларга контактсиз, масофадан тўлов қилиш имконини беради.
“Тўлов қилиш учун шунчаки турникетдаги камерага қарашнинг ўзи кифоя. Лойиҳа АТТО, “Алоқабанк” ва Visionlabs ҳамкорлигида амалга оширилмоқда”, дейилади хабарда.
Йўловчилар бу имкониятдан фойдаланиш учун АТТО картасини олиши ва тармоқдан махсус иловани юклаган ҳолда тегишли функцияни фаоллаштириш орқали ўз юзини сканерлаши керак. Шундан сўнг йўловчининг юзи ҳақидаги маълумотлар қурилманинг базасига киритилади ва у ҳар сафар Face ID дан ўтганида йўл ҳақи автомат тарзда шахсий картасидаги маблағдан ечиб олинади.
Мазкур тизим ҳозирча фақат “Буюк ипак йўли” бекатида синов тариқасида жорий қилинган, бу муваффақиятли ўтса, бошқа метро бекатларида ҳам янги тўлов шакли сифатида ишга туширилиши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Тошкент метросининг айнан шу бекатида FacePay тизими аввал ҳам жорий этилганди. Бироқ кўп ўтмай қурилмалар олиб ташланганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь