Тошкент метрополитени ТТЗгача олиб борилади

Жамият

image

Тошкент метрополитенини Тошкент трактор заводи даҳасигача олиб бориш режалаштирилган. Бу ҳақда бугун, 20 март куни Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрида амалга оширилаётган қурилиш ва ободонлаштириш ишлари билан танишаётганида маълум қилинди.

Тошкент шаҳрида жамоат транспортини ривожлантириш лойиҳалари кўриб чиқилди ва Тошкент метрополитенини Тошкент трактор заводи даҳасигача олиб бориш режалаштирилгани айтилди. 

Президент аввал тақдим қилинган лойиҳаларни қайта кўриб чиқиш, бошқа муқобил таклифлар киритиш бўйича топшириқ берган эди. Шунга мувофиқ тайёрланган янги лойиҳага кўра, Буюк ипак йўли метросидан Тошкент трактор заводи даҳасигача 10 та бекат қурилади. Бу тармоқ 30 та маҳалла, 148 минг аҳолини қамраб олади.

Шунингдек, Шавкат Мирзиёев метро бекатлари, кутиш жойларида ҳам мўъжаз китоб дўконлари ташкил этиш мақсадга мувофиқлигини айтган.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент метро ТТЗ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг