Тошкент халқаро аэропортида “свет” ўчиб қолди
Жамият
−
28 Август 2023
9924Тошкент халқаро аэропортида шаҳарнинг “Қўйлиқ” подстанциясида содир бўлган авария туфайли электр таъминотида узилиш юз берди. Бу ҳақда “Uzbekistan Airports” хабар берди.
Тошкент халқаро аэропортида кеча, 27 август куни соат 22:09 да “Қўйлиқ” шаҳар подстанциясида рўй берган авария туфайли электр таъминотида узилиш кузатилган.
Бир неча сония ичида захира манбалардан парвозларни таъминловчи объектлар: учиш-қўниш йўлаклари, ҳаво ҳаракатини бошқариш тизимлари, радионавигация ускуналари қуввати тикланган. Шу туфайли пойтахт аэропортида рейслар кечиктирилмаган.
Шунингдек, маҳаллий авиақатновлар ва учиб келиш терминаллари захира манбаларига ўтказилган. Узилишдан 15 дақиқа ўтиб, яъни соат 22:24 да халқаро авиақатновлар терминалининг жўнаб кетиш залида ҳам электр таъминоти тикланган.
Соат 22:40да “Қўйлиқ” шаҳар подстанциясида юз берган авария бартараф этилиб, пойтахт аэропортида электр таъминоти тўлиқ тикланган.
LiveБарчаси