Тошкент халқаро аэропортида энди йўловчилар ўзини-ўзи рўйхатдан ўтказиши мумкин

Жамият 2511
image

Ўзбекистондаги барча халқаро аэропортларга босқичма-босқич йўловчиларнинг мустақил ўзини рўйхатдан ўтказиш Self Check-In замонавий тизими жорий қилинмоқда. Бу ҳақда “Uzbekistan Airports” АЖ хабар қилди.

Бу тизим ҳаво транспорти коммуникациялари ва ахборот технологиялари соҳасида дунёда етакчи - SITA компанияси томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, шу кунларда Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида 4 та шундай киосклар ўрнатилди.

Ўзини ўзи рўйхатдан ўтказиш Self Check-In хизмати орқали йўловчиларнинг рўйхатдан тез ва осон ўтишлари таъминланади. Самолётнинг исталган ўриндиғидан жойни банд этиш ва бир вақтнинг ўзида жойлашиш ҳақидаги талонни ҳам олиш мумкин. Саёҳатга отланганлар юкларини киоскдан мустақил рўйхатдан ўтказиб, парвоздан аввал уларни тегишли хизматларга топшириш имкониятлари мавжуд.

“Uzbekistan Airports” акциядорлик жамияти Тошкент халқаро аэропортига мунтазам парвозларини амалга ошираётган барча авиакомпанияларга Self Check-In киоскаларига уланиш, хизматдан самарали фойдаланиш таклифини киритган. Пандемия чекловлари туфайли ҳозир бу киоск хизматларидан фақатгина “Turkish Airlines” авиакомпанияси йўловчилари фойдаланмоқда.

Қайд этилишича, имкониятлар биргина бу эмас, “Uzbekistan Airports” АЖ ва Тошкент халқаро аэропорти ҳозирда SITA компанияси билан йўловчиларнинг юкларини ҳам автоматик рўйхатдан ўтказиш Self BagDrop тизимини йўлга қўйиш бўйича музокаралар олиб боряпти. Режага кўра, бу амалиёт тизимли равишда Ўзбекистондаги 11 та халқаро аэропортларнинг ҳаммасига тадбиқ этилади. 

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 51
Рейтинг: 3.1
Теглар
t
×