Тошкент халқаро аэропорти эстакадасига чиқиш чекланди
Жамият
−
08 Декабрь 2023
8480Бугун, 8 декабрь куни соат 12:00 дан Тошкент халқаро аэропортидаги йўл ўтказгичга (эстакада) чиқиш чекланади. Бу ҳақда “Uzbekistan Airports” матбуот хизмати хабар берди.
Билдирилишича, бундай чекловга аэропортда кенг кўламли реконструкция ишлари бошлангани сабаб бўлган.
“Автотранспорт воситалари ва туристик автобусларнинг кириши учун халқаро терминал автотураргоҳи ёнида алоҳида йўловчи тушириш йўлаги ташкил этилади”, дейилади хабарда.
Шунингдек, терминалда реконструкция ишлари олиб борилиши муносабати билан Тошкент халқаро аэропортининг учиб кетиш залига кузатувчиларнинг кириши ҳам вақтинча чекланган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг август ойида ҳам Тошкент халқаро аэропортида эстакадага кириш вақтинча ёпилганди. Ўшанда йўл белгиларининг янгиланиши эстакадага киришнинг ёпилишига сабаб қилиб кўрсатилганди.
LiveБарчаси