Тошкент дунёнинг энг арзон шаҳарларидан бири деб топилди

Жамият 3480
image

Тошкент дунёдаги энг арзон шаҳарлар қаторига киритилди. Бу ҳақда “The Economist Intelligence Unit” хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, 30 йил ичида фақат иккинчи маротаба учта шаҳар дунёдаги энг қиммат шаҳар сифатида биринчи ўринни эгаллаган. Ўтган йилги каби Гонконг ва Сингапур энг юқори ўринни эгаллаб турибди. Бироқ, бу йил баъзи ўзгаришлар кузатилмоқда. 

Қайси шаҳарларда яшаш учун зарур нарсалар нархи қиммат?

Дунёда яшаш қиймати - бу “The Economist Intelligence Unit” томонидан ҳар икки йилда ўтказиладиган 160 та маҳсулот ва хизматларнинг 400 дан ортиқ индивидуал нархларини таққослайдиган тадқиқот. 

Энг қиммат шаҳарларга Сингапур, Гонконг ва Осака кирган, учала шаҳар ҳам бир хил балл билан 1-ўриндан жой олган. 

133 та давлатни қамраб олган рейтингда Карачи, Буэнос-Айрес ва Олма-ота бир хил балл билан  сўнгги ўринни эгаллаган. Тошкент эса 132-ўринни банд қилиб турибди.

Тошкент ўтган йилгига нисбатан бир поғона пастлаган.

Шаҳноза Тўрамуротова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 165
Рейтинг: 2.9
t
×