ТДСИ ПИМУ билан ҳамкорликни кенгайтирди
Бизнес
−
10 Ноябрь 2021
70519 ноябрь куни Тошкент давлат стоматология институтига Приволжск тадқиқот университети делегацияси ташриф буюрди. Тошкент давлат стоматология институти олий таълим соҳасида халқаро алоқаларни йилдан-йилга кегайтириб бормоқда. Халқаро олий таълим муассасалари билан илмий тажриба алмашиш, талабалар ва профессорлар академик соҳаларида ҳамкорлик катта фойда беради. Приволжск тадқиқот университети билан жорий йилда 2 та бакалавриат йўналишида, клиник ординатура эса 5 та йўналишда қўшма факультет ташкил қилинди ва бу йўналишда 104 та талаба таҳсил олмоқда.
Делегацияда ўқув ишлари бўйича проректори Богомолова Елена Сергеевна, халқаро таълим факультети декани Абросимова Елена Борисовна, декан ўринбосари Валикуова Фароғат Юнусовна, талабалар академик раҳбари Никонова Лариса Генадьевна, клиник ординатура академик раҳбари Исраельян Юлия Александровна ташриф буюришди. Ташриф давомида Тошкент давлат стоматология институти раҳбарияти билан ўзаро мулоқот қилишди.
Мулоқот давомида илмий соҳада, тажриба алмашиш борасида, талабаларни академик алмашишда ҳамкорлик қилиш ва ўзаро муносабатларни кенгайтиришга келишиб олинди.
Тошкент давлат стоматология институти Матбуот хизмати
LiveБарчаси