Тошкент чорраҳаларидаги камераларнинг лицензияси тугаган – ҳокимлик
Жамият
−
28 Октябрь 2020
7463Тошкент шаҳридаги 114 та чорраҳа ва бошқа жойларда камераларнинг лицензияси тугаган. Бу ҳақда кеча, 27 октябрь куни бўлиб ўтган Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг йигирма бешинчи сессиясида айтиб ўтилди.
Шунингдек, сессияда таълим-тарбия тизимини янада такомиллаштиришга қаратилган таклиф ва тавсиялар билан биргаликда Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетининг 2020 йилдаги қўшимча манбаларини харажатларга йўналтириш масаласи ҳам кўриб чиқилди.
Мазкур масала юзасидан сўзга чиққан Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Рақамли ривожланиш департаменти раҳбари ўринбосари Алексей Хен шаҳардаги йўллар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Махсус автоматлаштирилган фото ва видеофиксация тизими ва уни ишга тушириш учун талаб этилаётган маблағ ҳақида маълумот бериб, маҳаллий бюджетининг қўшимча манбаларидан мазкур лойиҳани молиялаштиришни сўраган.
Алексей Хеннинг сўзларига кўра, Тошкент шаҳридаги 114 та чорраҳа ва бошқа жойларда Швейцария компанияси билан ҳамкорликда 2017 йилда ишга туширилган камераларнинг лицензияси тугаган.
Эндиликда маҳаллий “ABL-SOFT” компанияси томонидан ишлаб чиқилган дастур ёрдамида мазкур тизимни яна ишлатиш кўзда тутилган. Таклифга кўра, 1,1 млрд сўмга мазкур тизим харид қилинади. Маърузачининг айтишича, бу пулни икки ойда қоплаш мумкин бўлади. Чунки битта комплекс ойига тахминан 300 млн сўмлик қоидабузарликни қайд этади.
LiveБарчаси