Тошкент-Бухоро йўналиши бўйича ҳаракатланаётган автобус ЙТҲга учради. Қурбон бор
3-саҳифа
−
22 Ноябрь 2023
14400Самарқанд вилоятининг Оқдарё туманида Тошкент-Бухоро йўналиши бўйича қатновчи автобус йўл-транспорт ҳодисасига учраши оқибатида 1 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда вилоят ЙҲХБ ахборот хизмати бошлиғи QALAMPIR.UZ'га маълум қилди.
Қайд этилишича, бугун, 22 ноябрь куни соат 11:50 ларда Оқдарё тумани “Мулла кичкина” МФЙ ҳудудидан ўтувчи М-37 автомобиль йўлида Бухоро вилоятига тегишли бўлган Yutong русумли автобус Бухоро-Тошкент йўналиши бўйлаб ҳаракатланаётиб, ЙТҲга учраган.
Бунга ҳайдовчининг ёмғир таъсирида йўлнинг сирпанчиқлиги ошганини инобатга олмасдан тезликни оширгани сабаб бўлган. Юқори тезликда ҳаракатланаётган автобус бошқарувини йўқотиб, йўлни иккига ажратиб турган бетон тўсиққа урилиши оқибатида ағдарилиб кетган.
Оқибатда 1 нафар фуқаро воқеа жойида ҳалок бўлган, яна 17 нафар йўловчи турли даражадаги тан жароҳатларини олган. Уларга биринчи ёрдам кўрсатилиб, уйига жавоб берилган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.