Тошкент божхона бошлиғига бир йўла 3 ўринбосар тайинланди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси раисининг жорий йилнинг 12 февралидаги бир қатор буйруқларига биноан Тошкент шаҳар божхона бошқармасида қатор тайинловлар амалга оширилди.

Божхона хизмати подполковниги Бахтиёр Шавкатович Муратов Тошкент шаҳар божхона бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари вазифасини бажарувчи этиб;

Божхона хизмати подполковниги Нодирбек Рахимжонович Салимжонов Тошкент шаҳар божхона бошқармаси бошлиғи ўринбосари вазифасини бажарувчи этиб;

Божхона хизмати майори Нодирбек Нохиджонович Усманов Тошкент шаҳар божхона бошқармаси бошлиғи ўринбосари вазифасини бажарувчи этиб;

Божхона хизмати майори Шерзод ШокиржоновичХудоёров Тошкент шаҳар божхона бошқармасининг Божхона назоратини ташкил этиш бўлими бошлиғи вазифасини бажарувчи этиб;

Божхона хизмати майори Атахон Назирбоевич Ёқубов Тошкент шаҳар божхона бошқармасининг Божхона тўловлари бўлими бошлиғи вазифасини бажарувчи этиб;

Божхона хизмати подполковниги Сайдимуротхон Маҳамедович Раҳметов Тошкент шаҳар божхона бошқармасининг Кадрлар бўлими бошлиғи вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.


Мақола муаллифи

Теглар

божхона тайинлов

Баҳолаганлар

85

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг