Тошкент арчаси МДҲдаги энг баланд арчалар орасида иккинчи бўлди

Жамият 10142
image

2020-2021 йиллар Янги йил байрами пайтида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги мамлакатлари пойтахтларида ўрнатилган энг баланд арчалар рейтинги тузилди. Унда Ўзбекистон пойтахти Тошкентда ўрнатилган арча иккинчи ўринни эгаллаган. 

Рейтинг МДҲ мамлакатлари пойтахтларида Янги 2021 йилни нишонлаш учун ўрнатилган асосий арчаларнинг баландлиги натижалари асосида тақдим этилган.

МДҲ давлатлари пойтахтларида ўрнатилган арчалар рейтингида биринчи ўринни Туркманистон пойтахти Ашхобод шаҳрида ўрнатилган бош арча эгаллаб турибди. Унинг баландлиги 41 метрни ташкил этади. Таъкиьланганидек, иккинчи ўринда 36 метр баландлик билан Тошкентдаги арча жойлашган.

Кучли бешлик рейтинги қуйидагича:

  • Ашхобод, 41 метр;
  • Тошкент, 36 метр;
  • Минск, 30 метр;
  • Нур-Султон, 25 метр;
  • Бишкек, 25 метр.
Умиджон Нозимжонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 422
Рейтинг: 3
Теглар
t
×