Тошкент аҳолиси 12 миллиондан ошиши мумкин
Жамият
−
12 Февраль 2019
162992030 йилга бориб пойтахтда истиқомат қилувчилар сони 12 миллион, Ўзбекистоннинг бошқа шаҳарларида эса аҳоли сони 24 миллионга етиши мумкин. Бу ҳақда “Халқ сўзи” ёзмоқда.
Қайд этилишича, Ўзбекистоннинг урбанистик келажагига доир фикрлари билан ўртоқлашган Марказий Осиё ва Кавказ институти раиси Фредерик Старр ҳамда “Calatrava Grace Corporation” компанияси ижрочи директори Майкл Селлман ана шундай некбин прогнозни билдирган.
Воқеалар ривожининг яна бир тахминий йўналишига кўра, келгусида Наманган, Самарқанд, Андижон, Бухоро ва Нукус шаҳарлари Қарши, Қўқон, Чирчиқ, Фарғона, Жиззах ҳамда Урганч шаҳарларини қувиб ўтиб, йирик марказларга айланади. Тошкент ёки унга яқин жойлашган иккинчи даражали катта шаҳарлар атрофида йўлдош-шаҳарчалар бунёд этилиши эҳтимоли ҳам бор.
Старр ва Селманнинг фикрича, Ўзбекистон ўртадан юқори даражадаги даромадли мамлакатлар схемаси асосида ривожланса, яқин ўн йилликлар ичида у мислсиз юқори урбанизацияга эришади. Бу эса ҳозирнинг ўзидаёқ йилига миллионлаб янги шаҳар уйлари қуриш заруратини кўрсатиб турибди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь