Тошкент, Андижон ва Хоразмнинг айрим ҳудудларида электр таъминоти узилади
Жамият
−
04 Ноябрь 2019
65555-6 ноябрь кунлари Тошкент шаҳри, Андижон ва Хоразм вилоятининг айрим ҳудудларида электр таъминотида вақтинча узилишлар бўлади. Бу ҳақда “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Матбуот хизмати маълум қилмоқда.
Учтепа тумани ҳудудига қарашли 04 кВли 1932-сонли паст кучланишли трансформатор пунктида таъмирлаш ишларини хавфсиз бажариш мақсадида, “Зулфизар”маҳалла ҳудудидаги “Ибрат”, “ЗиёСаид”, “Янги лабзак”, “Нашриёт”, “Табрик”, “Зулфизар” ҳамда “Низомиддин Хўжаев” кўчаларида эртага, 5 ноябрь куни куни соат 09:00 дан 14:00 га қадар электр энергиясида вақтинча узилиш бўлади.
Туманнинг “Қуйи дархон” маҳалла ҳудудида жойлашган 1255-сонли паст кучланишли трансформатор пунктида таъмирлаш ишларини хавфсиз бажариш мақсадида, “Бешқайрағоч”, ”Тақачи”, “Муносабат”, “Атойи” ва “Чевар” 1, 2, 3 –тор “Зулфизар”, “Ихтиро” кўчаларида эртага, 5 ноябрь куни соат 09:00дан 14:00 га қадар электр энергиясида вақтинча узилиш бўлади.
Шунингдек, 5 ва 6 ноябрь кунлари Чилонзор туманининг 6-мавзе ҳудудига қарашли 5357-сонли трансформатор пунктида мукаммал таъмирлаш ишларини хавфсиз бажариш мақсадида, тумандаги “ОИТС” марказида соат 10:00 дан 17:00 қадар электр энергияси вақтинча узилиш бўлади.
Шунингдек, эртага, 5 ноябрь куни Андижон вилоятининг айрим ҳудудларида соат 09:00 дан 17:00 га қадар 110 кВ кучланишли “Л-Ғалаба” электр узатиш тармоғи режали мукаммал таъмирланиши сабабли, Андижон туманида жойлашган 110/10 кВ кучланишли “Отчопар” подстанциясидан таъминланувчи “Отчопар” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи аҳоли хонадонларида;
Избоскан туманида жойлашган 35/10 кВ кучланишли “Луғумбек” подстанциясининг электр узатиш тармоғи режали мукаммал таъмирланиши сабабли, “Дўстлик”, “Чекёр”, “Роввот”, “Юқори”, “Навжур”, “Хақулобод”, “Тараққиёт”, “Бўстон”, “Наврозобод”, “Обод”, “Бирлашган” маҳалла фуқаролар йиғинларида яшовчи аҳоли хонадонларида ва 6 кВ кучланишли “Марказий тақсимлаш шохобчаси” 1-СШ электр узатиш тармоғи режали мукаммал таъмирланиши сабабли, Андижон шаҳридаги “Ўзбекистон”, “Янги турмуш”, “Бувасадин” маҳалла фуқаролар йиғинларида яшовчи аҳоли хонадонларида электр таъминотида вақтинчалик узилишлар бўлади.
Ҳазорасп туманида электр узатиш тармоқларида узилишлар кузатилиши мумкин.
2019-2020 йилларда куз-қиш даврида электр узатиш тармоқлари ва трансформатор пунктларини мукаммал ва жорий таъмирлаш бўйича таъмирлаш ишлари жараёнида ҳудудларда электр энергиясида узилиш ҳолатлари кузатилиши мумкин.
Жумладан, Ҳазорасп туманидаги “Карвак”, “Овшар”, “Янгиобод”, “Алоқали кўл”, “Амударё”, “Янгибозор”, “Ғафур Ғулом”, “Шовот” маҳаллаларида соат 10:00 дан 18:00 гача электр энергиясида узилишлар кузатилиши мумкин.
“Келтирилган ноқулайликлар учун узр истеъмолчилардан сўраймиз”, дейилади АЖ хабарида.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь