Тошкент аэропортида “Ҳизб ут-Таҳрир” таъсирига тушган йигит ушланди

3-саҳифа

image
0:00
0:00
download

Тошкент шаҳри аэропортларида ИИВ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-суриштирувлар давомида террористик ташкилотлар таъсирига тушиб қолган шахс аниқланди. Бу ҳақда вазирлик Матбуот хизмати хабар берди.

Таъкидланишича, жорий йилнинг 18 февраль куни 1996 йилда туғилган қашқадарёлик Х.Р. “Новосибирск-Тошкент” йўналишида учиб келган.

У билан олиб борилган тезкор профилактик суҳбатга кўра, гумондор Россияда ишлаши давомида “Ҳизб ут-Таҳрир” террорчилик ташкилотининг таъсирига тушган. Йигитга тегишли Vertex ҳамда Redmi русумидаги телефонлар текширувдан ўтказилган ва уларнинг хотирасида диний мазмундаги тақиқланган материаллар сақлангани ҳамда ўзига яқин бўлган танишларига тарқатилгани аниқланган.

Текшириб кўришлик мақсадида унга тегишли бўлган уяли телефон аппаратлари холислар иштирокида ҳужжатлаштирилиб олинган.

Ҳолат юзасидан Х.Р.га нисбатан ДХХ Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 246-моддаси 1-қисми (диний экстремизм, сепаратизм ва ақидапарастликни тарғиб қилувчи материалларни Ўзбекистон божхона чегарасидан ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилди.


Мақола муаллифи

Теглар

аэропорт Ҳизб ут-Таҳрир

Баҳолаганлар

426

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made